Ўзбекистон | 09:57 / 04.11.2020
11873
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Гаштак» – ошни севувчилар учун мазали янгилик

Республика ва ҳатто қўшни мамлакатларга ҳам донғи таралган «Чустий» ошхонаси ҳақида эшитмаганлар кам бўлса керак. Ўзбек миллий шоҳ таоми паловнинг «Гиннес рекордлари» китобига киришида Баҳриддин Чустийнинг ҳам меҳнати сингганидан хабардор бўлсангиз керак.

Ўз касбини севган ва ундан завқ олаётган Баҳриддин Чустий паловни хуш кўрувчилар учун ажойиб хушхабарни тайёрлаб қўйди. Азим Тошкент марказида Баҳриддин Чустий ва Баҳром Султонларнинг «Гаштак» номли муаллифлик ресторани очилди. Унда сиз ушбу икки маҳоратли ошпазлар томонидан тайёрланган ўзига хос кўриниш ва таъмга эга ошни тановул қилишингиз мумкин.

Ошпаз Баҳриддин Чустий «Гаштак» ресторани ва дўсти Баҳром Султон ҳақида қуйидагича ҳикоя қилиб берди:

«Дўстим билан ёшлигимиздан буён биргамиз, бир шаҳарда туғилдик, бир мактабга бордик, бир вақтда Москвага ишлашга бордик, бирга идиш ювдик, бирга пол артдик, бирга ошпазлик қилдик, бирга ватанга қайтдик.

Ҳозирги кунга қадар Тошкентдаги мега палов,  Намангандаги сумалак лойиҳаларида, жумладан, Индонезия, Хитой, БАА, Чеченистон, Грузия, Туркия каби бир қанча давлатларда ўзбек ошхонасини тарғиб қилувчи бир қанча тадбирларда биргаликда қатнашдик.

Эндиликда сиз, азизлар, учун биргаликда @gashtak.uz ресторанини тақдим қилмоқчимиз. Ушбу ресторанда ўзбек ошхонасини тарғиб қилувчи турли хил чиқишлар қилиш мақсад қилинган. Аллоҳ юзимизни ёруғ қилсин».

Баҳриддин Чустий қўшимча қилишича, ресторанда турли ҳудуд ошлари, жумладан, Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва водийнинг машҳур паловхонтўрасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ошга ҳар куни 11.30 дан бошлаб буюртма беришингиз мумкин.

Шунингдек, икки дўст ошпазларнинг муаллифлик таомларидан баҳраманд бўлиш имкониятига ҳам эга бўласиз. Ундан ташқари, ўзбек ошхонасига доир маҳорат дарслари ҳам ўтказиш режалаштирилган.

«Гаштак» ресторанидан буюртма беринг ва ҳозироқ ошпазларнинг маҳоратига шахсан ўзингиз баҳо беринг.

Мурожат учун телефон: +99895 513 55 55

Инстаграм: @gashtak.uz

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий 1-тор кўча, 20-уй

Мўлжал: Республика Кардиология маркази ёнида. 

Реклама ҳуқуқи асосида