Жамият | 12:30 / 04.11.2020
3617
3 дақиқада ўқилади

Mirabad Avenue: Резиденция лоббидан бошланади

Ресепшн - куну-тун сизни консьерж кутиб оладиган жой

Лобби - бу оддий қилиб айтганда кириш гуруҳи ёки подъезд. Айнан шу жой Mirabad Avenue” резиденциясининг биринчи босқичидаги уйларда меҳмонлар ва аҳолини кутиб олади.

Майдони 150 м² ва шифт баландлиги 6 метр бўлган лобби турар жой ва унинг аҳолисининг премиум мақомини акс эттиради.

Шифтдан полгача бўлган панорамали деразалар туфайли кириш гуруҳи кутиш зонасини табиий ёруғлик билан тўлдиради.

Латун, оникс ва италиялик мармар билан безатилган лоббида 24/7 режимида ҳар қандай саволга ёрдам беришга тайёр бўлган консьерж хизмат қилади.

Германиянинг ThyssenKrupp брендининг тезюрар ва шовқинсиз лифтларида апартаментга чиқиш мумкин. Уларнинг дизайни ва ранглари резиденция стилига мос қилиб ишлаб чиқилган. 

Юқори даражадаги уй-жой сифатли материалдан ташқари бошқалардан яна нимаси билан ажралиб туради?

Аҳолининг эҳтиёжларини тушунадиган ва юқори талабларга жавоб беришга тайёр малакали мутахассис томонидан тақдим этиладиган қулайлик ва хизмат.

Ходимлар сизга ходимларни чақириш, таксига буюртма бериш, автоуловни тақдим этиш, харидларни етказиб бериш ва бошқа масалаларда ёрдам беришлари мумкин.

Хонадонингиздан чиқмасдан нарсаларни химчисткага юборишингиз ёки тикувчини чақиришингиз мумкин.

Бундан ташқари, премиум-класс ўзининг инфратузилмаси билан ажралиб туради. Ҳашаматли ресторанда овқатланиш учун бирор бир жойга боришингиз шарт эмас, чунки ресторанлар сизнинг уйингиз яқинидаги хиёбонда бўлади. 

Mirabad Avenue резиденцияси 2018 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб Ўрта Осиё ва Тинч океани минтақаси турар жой комплекслари ўртасида ўтказилган International Property Awardsнинг учта совринига сазовор бўлган эди.

Аралаш архитектура, Турар жой қурилиши ва Комплекс қурилиш номинациялари Mirabad Avenueга тақдим этилган ҳамда бутун дунё эътирофи ва эътиборига тушганди. 

Ўшанда Ўрта Осиё ва Тинч океани минтақалари қурилиш компаниялари номинант бўлишганди. 

Алоҳида консультация олиш учун бизнинг сотув офисимизга ташриф буюринг: Тошкент, Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, D блок.

Телефон: +998 78 777 77 78

Telegram ChatBot: @mirabad_avenue_bot

Telegram канал: t.me/mirabad_avenue

Instagram: instagram.com/mirabad_avenue

Facebook: fb.com/mirabad.avenue

Сайт: mirabad.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид