23:44 / 04.11.2020
14360

Samsung ўзининг энг қиммат смартфонини тақдим этди  

Samsung компанияси янги букланувчи смартфонини тақдим этди. Смартфон нархи 3 минг долларни ташкил қилиб, Хитой бозори учун чиқарилган. У кўринишидан ўртасидан букланувчи Galaxy Z Fold2 смартфонига ўхшайди, бироқ ундан фарқли томонлари бор.   

Фото: Samsung

Биринчидан, қурилма номида компаниянинг барча смартфонлари, ақлли соатлари ва бошқа қурилмалари учун хос бўлган Galaxy сўзи йўқ: у Samsung W21 5G деб аталади. Иккинчидан, SIM-карталар учун иккита алоҳида слотга эга.

Янги қурилма Galaxy Z Fold2’дан бўйига бироз узунроқ чиққан. 

Фото: Samsung

Смартфоннинг букланувчи дисплейи Dynamic AMOLED 2X’нинг ўлчами 7,6 дюймни ташкил қилиб, у ичкарига букланади. Ташқи Super AMOLED экранининг ўлчами эса 6,23-дюймга тенг. Смартфон Snapdragon 856+ процессори, 12 Гб тезкор ва 512 Гб доимий хотира, симли тез (25 Вт) ва симсиз (11 Вт) қувватлашни қўллаб-қувватловчи 4500 мА-соат сиғимга эга аккумулятор билан жиҳозланган.

Фото: Samsung

Хитойда қурилманинг нархи 19999 юанни (3 минг доллар) ташкил қилади ва 20 ноябрдан сотувга чиқарилади

Top