10:33 / 11.11.2020
6721

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 25 миллионга яқинлашди

2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24,8 млн кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга ёки 1,5 млн.га ўсган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларида айтилишича, аҳоли бўйича кўрсаткич 23,3 млн абонентни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 фоизга ёки 852,2 минг абонент сонига ошган.
 
Мобил алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри – 4,8 млн. абонент;
  • Фарғона вилояти – 2,8 млн. абонент;
  • Самарқанд вилояти – 2,3 млн. абонент;
  • Андижон вилояти – 2,1 млн. абонент.
Top