Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда газ қазиб олиш 15 фоизга, нефт қазиб олиш 1,8 фоизга қисқарди. Ўз навбатида, бензин ишлаб чиқариш 2,9 фоизга, дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш қарийб 54 фоизга ошди. Шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам кўпайди. Бунда йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми 7,5 фоизга камайган бўлса, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 49 фоизга ошди. Автомобил ишлаб чиқаришда ҳам ўсиш кузатилди.
Фото: Ўзбекнефтгаз
Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг январ-март ойидаги саноат ишлаб чиқариш бўйича ҳисоботни эълон қилди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида газ қазиб олиш ҳажми 9,6 млрд куб метрни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млрд куб метрга ёки 15 фоизга, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан эса 2 млрд куб метрга ёки 17,2 фоизга қисқарган. Хусусан, март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 млрд куб ёки 30,8 фоизга кам.
Охирги йилларда Ўзбекистонда газ қазиб олиш динамикаси қуйидагича ўзгарди:

Маълумот учун, январ-март ойларида газ экспорти 36,7 млн долларни (-61 фоиз) ташкил этган, импорт ҳажми эса қарийб 360,5 млн доллар бўлган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробар юқори кўрсаткич.
«Ўзбекистон-2030» стратегиясига кўра, жорий йилда 40,2 млрд куб метр газ қазиб олиниши кутиляпти. Бу 2025 йилга нисбатан 3,6 фоизга ёки 1,5 млрд куб метрга кам.
Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 4 йил давомида газ қазиб олиш кўрсаткичлари қуйидагича ўзгаради:
- 2027 йил – 42,9 млрд куб (+6,7 фоиз);
- 2028 йил – 44,5 млрд куб (+3,7 фоиз);
- 2029 йил – 45,5 млрд куб (+2,2 фоиз);
- 2030 йил – 48,5 млрд куб (+6,6 фоиз).
Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нефт қазиб олиш 160,8 минг тоннадан 157,3 минг тоннага (-1,8 фоиз), газ конденсати ишлаб чиқариш 296,6 минг тоннадан 242,3 минг тоннага (-18,3 фоиз) қисқарган.

Ўз навбатида дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 182 минг тоннадан 280,9 минг тоннага (+54,3 фоиз), бензин ишлаб чиқариш 304,3 минг тоннадан 313,2 минг тоннага (+2,9 фоиз) ошган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам умумий ҳисобда ошган. Хусусан, 2025 йилнинг I чорагида 21,9 мрлд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 22,9 млрд kWh’ни ташкил этган. Бунда йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия ҳажми 7,5 фоизга камайган бўлса, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 49 фоизга ошган.

2026 йилнинг 3 ойида Ўзбекистонда 108 минг 769 дона енгил машина ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йилнинг январ-март ойидаги кўрсаткичдан 11 минг 495 донага ёки 11,8 фоизга кўп. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши Damas, Onix, Cherry’дан ташқари барча автомобил моделлари билан кузатилган.

Мавзуга оид
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
11:12 / 21.04.2026
Газ учун қанча тўлайсиз ва тўлов қандай ҳисобланади?
22:27 / 14.04.2026