11:54 / 13.11.2020
21614

56,7 баллдан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ, 56,7 баллдан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган ва ўтказилган онлайн тест синовлари натижаларига кўра 56,7 балл ва ундан юқори балл, аммо, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ўтиш балидан (100 балл) кам балл тўплаган фуқароларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларининг мос ёки турдош бакалавриат таълим йўналишларига кўчиришга рухсат берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беш кун муддатда ушбу тоифадаги талабгорлардан аризаларни қабул қилиб, ҳудудлардаги тиббиёт олий таълим муассасаларига қайта тақсимлайди, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Аввалроқ, Қорақалпоғистоннинг 3та туманидаги абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилиниши хабар берилганди

Top