Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Булоқбоши туманида туғруқ жараёнидаги чақалоқ ўлими бўйича масъуллар лавозимидан озод этилди
Kun.uz Андижоннинг Булоқбоши туманида соғлом ҳомила туғуруқ вақтида нобуд бўлгани ҳақида ёзган эди. Ҳолат юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари ва туғруқ комплекси мудири лавозимидан бўшатилди; уч нафар тиббий ходимга интизомий жазо қўлланди.

Фото: Kun.uz
12 апрел куни Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги туғуруқ бўлимига ҳомиладорлик вақти ўтган Омина Маматқулова олиб келинган. Kun.uz она қорнидаги соғлом чақалоқ туғруқ вақтида вафот этгани бўйича суриштирув ўтказган эди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолатни ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари С. Жўраева ҳамда туғруқ комплекси мудири С.Юсупова лавозимидан озод этилган.
Бундан ташқари, туғруқ комплекси навбатчи врачи акушер-гинеколог Н.Ашурова, доя Л.Тўрақулова ва кичик тиббий ходим И.Мамажоноваларга интизомий жазо қўлланган.
Тайёрланган ҳужжатлар тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Омина Маматқулова Kun.uz билан суҳбатда тунги навбатчиликдаги шифокор ва ёрдамчиси унинг қийналаётганини кўратуриб ҳеч қандай ёрдам беришмаганини айтганди.
Шифокорлар томонидан туғуруқни тезлаштириш учун дори берилган. Етарли қувватга эга бўлмаган она эса жарроҳлик амалиётисиз туғуруқни ўтказишга мажбурланган. Аёл жуда кўп қон йўқотиб, ҳушидан кетгач, операция столига ётқизилган.
5 кило туғилган чақалоқ операция жараёнида она қорнидан жонсиз ҳолда олингани қайд этилган. Бироқ бемор ва оила аъзолари бола соғлом бўлгани, айнан туғуруққача бўлган жараёндаги шифокорларнинг бепарволиги оқибатида нобуд бўлганини таъкидлаган.
Мавзуга оид

21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади

21:33 / 10.05.2025
Андижондаги тошқин, олий таълимдаги ўзгаришлар ва дўхтирларга $1500 ойлик — ҳафта дайжести

16:59 / 09.05.2025
“Сув тошиши 24 апрелда бошланганди” — Булоқбошидан репортаж

22:49 / 08.05.2025