Ўзбекистон | 09:51 / 13.11.2020
5894
1 дақиқада ўқилади

Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Фото: KUN.UZ

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига жами темир йўлларнинг фойдаланиладиган узунлиги 6 150,2 километрни ташкил этган. Жами темир йўлларнинг умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4 735,1 километрга тенг.
 
Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 38,7 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоиз пунктга юқори бўлди.

Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 20,6 фоиз;
Қашқадарё вилояти – 17,5 фоиз;
Самарқанд вилояти – 13,4 фоиз; 
Сурхондарё вилояти – 10,6 фоиз.

Мавзуга оид