09:45 / 13.11.2020
17040

Коронавируснинг энг фаол тарқатувчилари маълум қилинди  

Фото: portofranko

Коронавирусни бошдан ўтказиб, ҳимоя ниқобларини тақмай юрадиганлар инфекциянинг энг хавфли тарқатувчилари ҳисобланади. Бу ҳақда россиялик пульмонолог Александр Карабиненко маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, касалликдан соғайиб кетилгандан кейин ҳам вирус юқори нафас йўлларида қолади ва айнан шу сабабли барча одамлар ниқоб тақиб юришлари шарт.

“Ниқоб тақмайдиганлар коронавируснинг энг фаол тарқатувчилари ҳисобланади. Биринчи навбатда, бундайлар тоифасига болалар, бир нарсани уқтириш қийин бўлган ёшлар киради”, деб таъкидлаб ўтган Карабиненко.

Октябрда АҚШдаги Принстон, Жон Ҳопкинс ва Калифорния университетлари олимлари коронавируснинг асосий тарқатувчилари болалар ва ёшлар ҳисобланишини, улар ҳисобига коронавирус юқтириш ҳолатларининг учдан бир қисми тўғри келишини маълум қилишган. Олимларнинг таъкидлашича, ўз тенгдошидан вирусни осон юқтириб олиш мумкин. Шу сабабли болалар ва ёшлар орасида вирус юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлади.      

Top