Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда коронавирусни ўлдирувчи ниқоб ишлаб чиқилди
Франциянинг BioSerenity компанияси коронавирусни йўқ қила олувчи ҳимоя ниқоби ишлаб чиққанини маълум қилди. Ниқоб бир маротабалик бўлиб, уни 4 соатгача ишлатиш мумкин.
BFMTV телеканалининг хабар беришича, ниқоб Лилл университет шифохонаси, Франция саломатлик ва тиббий тадқиқотлар миллий институти ҳамда Илмий тадқиқотлар миллий маркази мутахассислари томонидан яратилган.
Ҳимоя воситаси ҳаво-томчи йўли билан тарқалувчи вирусларни ушлайди ва йўқ қила олади. Ниқобни 4 соатгача ишлатиш мумкин.
Компанияда таъкидланишича, ниқобда циклодекстрин ва тўртламчи аммиак молекулалари ҳисобига вирусни ўлдирувчи мато қатлами қўлланган.
Ҳимоя ниқоби 16 февралдан 1,49 евродан сотувга чиқарилган.