12:30 / 17.11.2020
8086

Gross Insurance – биринчи рақамли суғурта компанияси

Фото: Gross Insurance

Молия вазирлигининг маълумотларига биноан 2020 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра Gross Insurance суғурта компанияси Ўзбекистон суғурта бозорида биринчи рақамли компания деб эътироф этилди.

Ўтган 9 йил давомида компания 400 трлн сўмлик мажбуриятлари бўлган 2,6 млн шартнома бўйича 2 млн. дан ортиқ суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинган шахсларга сифатли хизматларни кўрсатди. Компания томонидан 14 мингдан ортиқ суғурта ҳодисалари юзасидан муносабатлар тартибга солинган ва 60 млрд сўмдан ортиқ суғурта тўловлари тўлаб берилган. Республика бўйлаб Компаниянинг 100 дан ортиқ филиаллари 100 турдан ортиқ суғурта маҳсулотларини тақдим этган ҳолда фаолият юритмоқда. 2020 йилнинг август ойида компания суғурта компаниялари орасида Ahbor-Reyting рейтинг агентлигидан иккинчи марта энг юқори «uzA++» рейтингини қўлга киритган ҳолда тўлов қобилияти юқори даражада бўлган компания мақомини яна бир бор тасдиқлади.

2020 йилда Global Banking & Finance Review халқаро молия нашри Gross Insurance компаниясини Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги энг яхши суғурта компанияси деб эътироф қилди.

«Сайёҳлик суғуртаси соҳасида тўлиқ бўлмаган олти ой ичидаги фаолият давомида ярим миллиондан ортиқ сайёҳ ўз саёҳати даврида ўзларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни бизга ишониб топширишди. Ушбу даврда компаниямиз хорижда 120 дан ортиқ кечиктириб бўлмайдиган мураккаб операциялар, бахтсиз ҳодиса ва ўлим оқибатида 35 та ҳолатда ватандошларимизни Ватанга қайтариш харажатларини, шунингдек 7 млрд. сўмдан ортиқ суғурта товон пулларини тўлаб берган. Компаниямизга Global Banking & Finance Awards халқаро мукофотининг берилиши – бу мижозларимизга юқори даражада суғурта хизматларини, шу жумладан, мамлакатимиз сарҳадларидан ташқарида ҳам тақдим этиш борасида компаниямиз ҳамда халқаро ва мамлакатимиздаги ҳамкорларимиз кўп йиллик меҳнатининг эътирофи ҳамдир», – деб изоҳлаб ўтади Gross Insurance Бош директори Абдуазиз Абдусатторов.

Gross Insurance учун мижозларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги доимо долзарб бўлиб келган. Шу сабабли компания хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ўз имкониятларини қайта кўриб чиқди ва икки ой ичида ишларнинг кўп қисмини онлайн тарзда бажарилишига ўтказди. Бошқа сервислар билан биргаликда OFB24, Apelsin, Humans.uz, Arba.uz ва Beeline платформаларида Gross Insurance ўз хизматларидан фойдаланиш ва улар ҳақини тўлаш борасида янги имкониятларни йўлга қўйди.

Бундан ташқари, GROSS MOBILE мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида иловадан фойдаланувчилар автомобилни, ўз мол-мулкини, саломатлигини ёки саёҳатини онлайн тартибда суғурта қилиши мумкин. Шунингдек, илова суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида онлайн-аризани рўйхатдан ўтказиш ва топшириш имконига ҳам эга, бу эса офисга ташриф буюрмаган ҳолда суғурта товонини олиш имконини беради. Иловадан фойдаланувчилар 2% дан 10% гача кэшбек оладилар. Иловани ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Бозор талаблари асосида юқори даражадаги кадрлар потенциалини шакллантириш ва ходимлар билимлари сифат даражасини ошириш  компаниянинг устувор вазифаларидан биридир. Ана шу мақсадларда Gross Insurance компанияси 2020 йилда Team University, Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали, Тошкент шаҳридаги ИНХА Университети каби нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Мазкур битим талабалар учун Gross Insurance компаниясида келажакда ишга жойлаштириш билан амалий машғулотлар ва стажировкалар ўтиш имкониятини беради. Талабаларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун компания Team University абитуриентлари ва Тошкент шаҳридаги ИНХА Университетининг 3-4-босқич талабалари учун грант дастурларини таъсис этди.

Gross Insurance компанияси ижтимоий жиҳатдан масъулиятли бизнес бўлгани ҳолда турли хайрия ташкилотларига мунтазам равишда ҳомийлик ёрдамини кўрсатиб келмоқда. Масалан, компания ва унинг шўъба компанияси бўлган 𝗡𝗲𝘄 𝗟𝗶𝗳𝗲 𝗜𝗻𝘀𝘂𝗿𝗮𝗻𝗰𝗲 Saxiy Qahramon хайрия ташкилоти билан биргаликда «Яхшилик кўрсатишга шошилинг!» хайрия акцияси доирасида бемор болалар учун кўнгилли равишда қон топширишни ташкиллаштирди. Шунингдек, ҳар иккала компания карантин пайтида 𝗘𝘇𝗴𝘂 𝗔𝗺𝗮𝗹 фондига кўнгиллилар учун 150 та индивидуал ҳимоя жамланмасини топширди.

Ушбу мураккаб даврда одамлар нафақат карантин киритилиши билан боғлиқ қийинчиликларга, балки табиий офатлар билан ҳам тўқнаш келди. Gross Insurance компанияси  суғурта қилинган объектлар бўйича 1,5 млрд сўм миқдордаги тўловлардан ташқари, Бухоро вилоятида жабр кўрганларга 135 млн сўм миқдорда беғараз ёрдам кўрсатди. Сирдарё вилоятида компания тез орада уйлар тикланиши ва фуқароларнинг нормал ҳаётга қайтишлари учун 3 млрд сўм миқдорда тўловларни амалга оширди. Шунингдек Сирдарёга компания болалар учун кийимларнинг 358 та жамланмасини юборди.

Gross Insurance компанияси мижозлари учун 1166 қисқа рақами бўйича 24/7/365 иш тартибида дам олиш кунларисиз кун-у тун сервис ёрдами назарда тутилган бўлиб, бунда мижозларга барча суғурта масалалари бўйича кўмак кўрсатилади.

Бугунги кунда ҳар биримизга ўз мажбуриятларини доимо бажарадиган ишончли шерик керак бўлиб, Gross Insurance Ўзбекистон суғурта бозорида биринчи рақамли суғурта компанияси мақомига эга бўлган ҳолда истеъмолчиларнинг ишончига кирганлигини тўлиқ исботлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top