Ўзбекистон | 08:37 / 18.11.2020
4564
1 дақиқада ўқилади

Қаршида Ўзбекистондаги биринчи заргарлик мактаби иш бошлади

Фото: Dunyo

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида республикада биринчи заргарлик мактаби ва «Одина» ҳунармандлар маркази иш бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё».

Қарши шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қайд этишича, ушбу марказда 13та ҳужра ташкил этилиб, уларда заргарлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, соатсозлик, миллий либослар тикиш ва гилам тўқиш ишлари билан шуғулланувчи ҳунармандлар иш бошлаган. Шу билан бирга, 20та янги иш ўрни яратилган.

Бу ерда Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган заргарлик мактаби ҳам очилди. Хусусан, унда заргарликнинг Қорақалпоғистон - Хоразм, Бухоро - Самарқанд, Тошкент - Фарғона, Қашқадарё - Сурхондарё мактаби намуналари ёшларга ўргатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид