Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади.
Шунингдек, қарорда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Россия давлат гидрометеорология университети ва бошқа хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари бўйича гидрометеорология йўналишида кадрлар тайёрлашни ташкил этиш белгиланган.
Тошкент гидрометеорология коллежи негизида Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилади ва бу ерда гидрометеорология соҳасида ўрта бўғин мутахассислари тайёрланади.
Техникумда кадрлар тайёрлаш давлат буюртмаси ва тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:10 / 22.05.2025
Ўзбекистон ва Россия гидрометеорология соҳасида мутахассисларни тайёрлайди
07:50 / 17.06.2024
Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилди
08:24 / 29.03.2022
Гидрометеорология соҳасида юридик шахслар фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади
07:44 / 14.01.2022