Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Япониядан Nissan собиқ раҳбарига компенсация тўлашни талаб қилди
Карлос Гон 2018 йил ноябрда Японияда қўлга олинганди. У 80 миллион доллар даромадини яшириш ва солиқ тўламасликда айбланганди.
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг ишчи гуруҳи Nissan собиқ раҳбари Карлос Гоннинг Японияда ҳибсга олинганлигини ноқонуний деб топди.
«Ҳукумат Гонни қўлга олиш учун ҳуқуқий асос белгилай олмаган. Унинг озодликдан маҳрум қилиниши асоссиз бўлган», — дейилади ишчи гуруҳ ҳисоботида.
БМТ топ-менежернинг бир неча марта ушланишини суд ва инсон ҳуқуқлари декларациясига зид деб топган ҳамда Япониядан халқаро ҳуқуқ бўйича компенсация тўлашни талаб қилган.
Гон 2018 йил ноябрда Японияда қўлга олинганди. У 80 миллион доллар даромадини яшириш ва солиқ тўламасликда айбланганди.
Прокуратура ҳисоботига кўра, Гон 70 кун ҳибсда тутиб туриш чоғида ҳар куни, ҳаттоки 11 соатлаб сўроқ қилинган. У 2019 йил декабрда ҳибсдан қочишга муваффақ бўлган ва Ливанга яширинган. Гон Ливан, Франция ва Бразилия фуқаролигига эга.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026
БМТ кучли Эль-Ниньо ҳақида огоҳлантирди
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026