Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди прокуратура ходимлари ҳар уч йилда бир маротаба малака оширади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академиясида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди.
“Прокуратура органларининг таълим ва илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланадиган академиянинг шиори «Қонунга хизмат қилиши йўлида ўқитиш ва таълим олиш». Соҳада аввал бу каби ходимларни малакасини ошириш ва касбга ўқитиш тизими бўлмаган”, – дейди академия бошлиғи Евгений Коленко.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, муассасада асосий иш жойидан ажралмаган ёки қисман ажралган ҳолда таълим олишга мўлжалланган «ProAcademy» ахборот-таълим электрон портали ишга туширилиб, унда ҳозиргача 5 100 нафар ходим ўқитилган.
Шунингдек, янги малака ошириш тартибига кўра, энди прокуратура органларининг ҳар бир ходими уч йилда камида бир марта, давомийлиги бир ойдан кам бўлмаган малака ошириш курсида таҳсил олади. Ўтган давр мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат органларининнг 6 000 нафарга яқин хизматчилари академияда таҳсил олди.
“Аввал малака ошириш бўйича бундай тизим бўлмаган, ҳар бир вилоят прокурори қайси ходим малака оширишини ўзи ҳал қилган. Баъзи ходимлар анча йиллар давомида умуман малака оширишга ҳам, ўз устида ишлашга ҳам жалб қилинмаган” – дейди академия бошлиғи.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб академияда «Прокурорлик фаолияти» ва «Тергов фаолияти» ва «Коррупцияга қарши курашиш» мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш бошланди.
Бундан ташқари, академияда прокуратура органларига ишга қабул қилинаётган ёшлар 6 ойлик “Касбга тайёрлов” курсларини ўтайди.
Шунингдек, академияда уч мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш бўйича Илмий кенгаш фаолият кўрсатади.










Мавзуга оид
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
19:07 / 14.02.2026