20:28 / 23.11.2020
8153

Месси Киевдаги ЕЧЛ ўйинига бормайди. Куман сабабини тушунтирди

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман жамоа ҳужумчиси Лионел Мессининг Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги «Динамо»га қарши майдонга тушмаслиги сабабини айтиб ўтди.

Фото: David Ramos/Getty Images

«Месси ва Де Йонгнинг Испанияда қолдиришга қарор қилганим сабаби – «Барселона»нинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги вазияти анча яхши. Биз 3 ўйинда 9 очко жамғаришга эришдик ва энди айрим йигитларга бироз дам олиш имкониятини беришимиз мумкин. Шу боис бу футболчиларни узоқ сафардан қолдирдик. Уларга бироз дам бериш керак эди», – дея Куманнинг сўзларини келтирмоқда AS.

Маълумот учун, «Динамо» Киев — «Барселона» учрашуви 24 ноябр, сешанба куни Украинада ўтказилади. Баҳс соат 01:00да бошланади.

Top