10:12 / 24.11.2020
19723

Ўзбекистон жорий йил қанча олтин импорт қилгани маълум қилинди

2020 йил январ-октябр ойларида Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 миллиард долларни ташкил қилган.

Фото: Mariya Gordeyeva / Reuters

2020 йилда Ўзбекистон экспортининг 43,5 фоиз улушини олтин ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил январ-октябр ойлари давомидаги ташқи савдо айланмаси ҳақидаги маълумотида келтирилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, сўнгги икки ой давомида олтин экспорт қилинмаган бўлса-да, жами 13,3 миллиард долларни ташкил қилган экспорт ҳажмининг 5,8 миллиард доллар қисми олтин экспортига тегишли. 2018 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич экспортнинг 15,1 фоизига, 2019 йилда эса 28,1 фоизига тенг бўлганди.

Январ-октябр ойлари бўйича Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 миллиард долларни ташкил қилиб, шундан 25,3 миллион доллар олтин импортига тўғри келади.

Бу вақт оралиғидаги экспорт ҳажмининг энг катта қисмини олтин эгаллаган бўлса, импортнинг 37,8 фоиз улушини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил қилган.

Top