14:53 / 25.11.2020
17690

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳукуматнинг 2020 йил 24 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Илҳом Собиров Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимида иш бошлади.

Илҳом Собиров 1974 йилда туғилган, маълумоти олий, 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Техника фанлари доктори, профессор. 

Вазирлик хабарида айтилишича, И. Собиров 2020 йилдан ушбу институтда фаолият кўрсатиб келади.

Top