23:40 / 26.11.2020
13189

Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида 2 балли зилзила кузатилди

26 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 22:27да Афғонистон ҳудудида зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 529 км.ни ташкил этади.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 529 км, 2 балл.
  • Наманган: 476 км, 2 балл.
  • Андижон: 462 км, 2 балл.
  • Фарғона: 409 км, 2 балл.
  • Гулистон: 464 км, 2 балл.
  • Жиззах: 472 км, 2 балл.
  • Самарқанд: 487 км, 2 балл.
  • Термиз: 345 км, 2 балл.
  • Қарши: 524 км, 2 балл.

Зилзила координаталари: 36,74 градус шимолий кенглик; 71,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км.

Top