Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дамас»даги 120 миллион сўмлик «Ремдесивир» манзилга етиб бормади
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Kun.uz'га маълумот тақдим этди.
«Тошкент – АЭРО» ИБКнинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан, Тошкент шаҳар Сирғали тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон фуқароси О.К. ўзининг «DAMAS» автомашинасида 1 дона картон қутига жойланган дори воситаларини ноқонуний тарзда шартли харидорга жами 120 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Картон қути ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ичида умумий қиймати 120 миллион сўмлик жами 200 қути «REMDESIVIR 100 mg» номли дори воситалари борлиги аниқланди.
«Кобальт»даги пиротехника воситалари манзилга етиб бормади

Сирдарё туманида фуқаро М.Ж. бошқарувидаги «Кобальт» автомобили белгиланган тартибда тўхтатилиб, транспорт воситаси салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, автоуловда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 41,3 миллион сўмлик 57 605 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан ўтказилди.
350 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида, чегараолди ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро Х.З. бошқарувидаги «Mersedes benz» русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада ушбу юк автомашинаcининг юкхонасида махсус яширин жойга жойланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 350 миллион сўмлик 35 дона авто магнитофон ва қурилишда фойдаланиладиган техника воситалари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир Наманган вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилди.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 50 млн сўмлик тиббиёт воситалари ушлаб қолинди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.А. бошқарувидаги «MAN» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган, тиббиётда кенг фойдаланиладиган тиббиёт воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025