21:04 / 03.12.2020
8948

Шомуродов ОФКнинг ҳафта қаҳрамони сўровномасида етакчилик қилмоқда

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти сўнгги бир ҳафта давомида хориж чемпионатларида ўзини кўрсата олган осиёлик футболчиларни эътироф этиб, ҳафта қаҳрамонини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда.

Жумладан, душанба куни А Серия доирасидаги «Женоа» - «Парма» (1:2) баҳсида Италия чемпионатидаги илк голини киритган Элдор Шомуродов ОФК томонидан Осиёдан ташқарида тўп сураётган осиёлик «ҳафтанинг энг яхши футболчиси» номинациясида ғолиблик учун даъвогарлик қилмоқда. 

10 нафар номзодлар орасида Элдор Шомуродовдан ташқари, Жунья Ито (Япония), Такэхиро Томиясу (Япония), Авер Мабил (Австралия), Карим Ансарифард (Эрон), Даичи Камада (Япония), Никита Рукавица (Австралия), Аҳмад Ёсин (Ироқ), Шаҳоб Зоҳиди (Эрон), Парвизжон Умарбоев (Тожикистон) номзодлар бор.

3 декабр ҳолатига келиб, Элдор Шомуродов умумий овозларнинг 36 %га эга чиқиб, бу борада пешқадамлик қилмоқда.

Ҳафта қаҳрамони номи учун даъвогарларга қуйидаги манзилда овоз беришингиз мумкин.

Top