Жамият | 18:44 / 06.12.2020
14037
1 дақиқада ўқилади

Хайрулла Саъдиев фахрий унвон билан тақдирланди

80 ёшни қаршилаган актёр Хайрулла Саъдиев «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

«Бугун Маданият вазирлиги томонидан  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди. 

Тадбирда халқимизнинг севимли актёри Хайрулла Саъдиев Ўзбекистон Республикаси президенти фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Хайрулла Саъдиев Республика Ёш томошабинлар театрида ижодий фаолиятини бошлаган, театр саҳнасида «Ревизор», «Этик кийган мушук», «Шум бола» каби ўнлаб спектаклларда ёдда қоларли ролларни ижро этган.  

У кино оламида ҳам самарали меҳнат қилиб келади. «Тўйлар муборак», «Чинор», «Алпомиш», «Чашма», «Ўтов», «Шайтанат» каби кўплаб бадиий фильмлардаги роллари билан минглаб мухлислар олқишига сазовор бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш