17:49 / 09.12.2020
5006

Халқ таълими вазирлиги «Сайёр қабул ойлиги» ўтказмоқда

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 10 декабридан 2021 йилнинг 10 январига қадар Халқ таълими вазирлиги томонидан «Сайёр қабул ойлиги» эълон қилинади. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати маълум қилди.

Жойларда бўлиб ўтадиган қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилишдан иборат.

Ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жадвали ва манзили ХТВ расмий саҳифаларида эълон қилинган.

Top