14:32 / 11.12.2020
2969

Давлат қарзи қолдиғининг ўсишини шакллантирувчи асосий омиллар маълум қилинди

Фото: Getty Images

Молия вазирлиги 2020 йилнинг III чорагида Ўзбекистон давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди.

2020 йилнинг учинчи чорагида давлат қарзи қолдиғининг ўсишини шакллантирувчи асосий омиллар қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистон ҳукумати номидан имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,5 млрд. долларга;

- давлат кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,3 млрд. долларга;

- 4 194,8 млрд. сўм миқдорида давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳамда 750 млрд. сўмгa тенг ички қарздорлик сўндирилиши натижасида давлат қимматли қоғозлари қолдиғи 3 444,8 млрд. сўмга ошди.

Top