Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 2020 йилда табиий офатлар суғурта саноатига 76 миллиард долларга тушди
Швейцариянинг Swiss Re суғурта компанияси берган маълумотга кўра, АҚШ ҳудудида юз берган ёнғинлар ва Атлантика океанидаги рекорд миқдордаги тўфонлар келтирган зарарларни қоплаб бериш учун суғурта компаниялари 76 миллард доллар чиқим қилишган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
2019 йилда 54 миллиард долларга тенг бўлган бу кўрсаткич жорий йилда 40 фоизга ортган. Жами сумманинг 7 миллиарди инсон омили билан юз берган талафотлар учун тўлаб берилган.
Суғурта саноатидаги тўловлар 2020 йилда жами 83 миллард доллар бўлиб, бу суғурта тарихидаги 5-кўрсаткич ҳисобланади.
«Бу каби харажатларнинг салмоқли қисми АҚШдаги тўфонлар, торнадолар, тошқин ва ёнғинлар учун тўланган», дейилади компания ҳисоботида.
Калифорния, Орегон ва Вашингтон штатларида рўй берган 800дан ортиқ ёнғинлар оқибатида 2 миллион 428 минг гектар ҳудудни қамраб олиб, минглаб иншоотларни харобага айлантирди.
Шимолий Атлантикада 30та мавсумий тўфон 20 миллиардлик суғурта даъволарига сабаб бўлди.
Иқлим ўзгариши нам ҳаво ва кўтарилишда давом этаётган ҳарорат каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради ва улар об-ҳаво янада кескинроқ бўлишига сабаб бўлади.
«Коронавирус иқлим ўзгаришига ижобий таъсир қилди. Лекин пандемия ниҳоясига етгач, глобал иқтисодий тикланиш туфайли жамият харажатлари яна орта бошлайди», дейди Swiss Re компанияси бош иқтисодчиси Жером Жан Ҳегели.
Мавзуга оид
20:05 / 06.12.2023
Инсониятнинг аср муаммоси: Бой ва камбағал давлатлар нима масалада келиша олмаяпти?
18:16 / 05.12.2023
Ортда қолган куз Ўзбекистон тарихидаги энг иссиғи бўлди
16:29 / 05.12.2023
Иқлим муаммолари билан кураш: дунёнинг ривожланаётган давлатларига ҳар йили бунинг учун 2,4 трлн доллар зарур
12:42 / 05.12.2023