Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда Mercedes Gelandewagen ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 15 декабр куни соат 20:40ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасида жойлашган "Қанотчи" кафеси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Mercedes G 63 AMG русумли ҳамда ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар тўқнашган.
Тўқнашув натижасида Nexia русумли автомобил ҳайдовчиси, 39 ёшли Р.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишни, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:20 / 10.04.2026
ФВВ: Тошкентдаги Аския бозорида айрим дўконлар фаолияти вақтинча тўхтатилди
21:21 / 26.03.2026
Том устидаги тортишув: “Kislorod” турар жой мажмуасидаги қўшимча қурилишдан қўшнилар норози
09:20 / 07.03.2026
Яккасаройда 101 млн сўм олган газ таъминоти соҳаси ходими ушланди
08:13 / 27.02.2026