Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ошди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январ-ноябр ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 253 421 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 260 862 дона.
Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январ-ноябр ойларида 73 871 дона Cobalt, 62 302 дона Nexia T-250, 45 835 дона Lacetti-Gentra, 48 284 дона Damas, 22 458 дона Spark ҳамда 8 112 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 5 056 дона, 2020 йилда - 3 726.
Автомобил двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 186,4 минг дона двигател чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 210,4 минг.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
15:37 / 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet'нинг улуши 80 фоиздан пасайди
10:59 / 10.04.2026