17:54 / 19.12.2020
5501

Тошкент–Термиз–Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тошкент–Термиз–Тошкент йўналишида 280/279-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди. 

Фото: Kun.uz

Жамият вакилининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, мазкур поездлар қатнови 25,27,29 декабр кунлари Тошкент–Термиз, шунингдек, 26,28 ва 30 декабр кунлари Термиз–Тошкент йўналишида амалга оширилади. 

«Ушбу қатнов байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилди. Чипталаримизни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин», дейилади манба маълумотида.

Top