Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
Аввалроқ, йўловчилар «Ўзбекистон темир йўллари» поезди вагонларининг аҳволи расво экани, кўрпачалар кир бўлиб кетгани ва сувараклар юрганидан шикоят қилган эди.
Фото: Ўзтемирйўлйўловчи
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ поезд вагонларида кўрпачаларнинг кирлиги, сувараклар юргани ва ҳаво алмаштириш тизими яхши ишламаслиги ҳақидаги шикоятлардан кейин санитария-гигиена назорати кучайтирилганини эълон қилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ мунтазам равишда санитария-эпидемиология назоратини амалга ошираётган бўлса-да, сўнгги кунларда мавжуд вазиятни инобатга олиб, санитария-эпидемиология нормаларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда... «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўришни давом эттиради ва бу борада ҳаракатларни кучайтиради», дейилади хабарда.
Аввалроқ, йўловчилар «Ўзбекистон темир йўллари» поезди вагонларининг аҳволи расво экани, кўрпачалар кир бўлиб кетгани ва сувараклар юрганидан шикоят қилган эди.
«Поездда ҳаво алмашиш тизими яхши ишламайди, ҳавоси ифлосланиб кетган, ҳожатхонада замонавой «биотуалет» ўрнатилган, лекин у ҳам техник тарафдан муаммо чиқариб, ишламай қолди», деган эди йўловчилардан бири.
Мавзуга оид
00:04 / 24.05.2026
Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг реконструкция қилинган бекати иш бошлади
15:35 / 16.05.2026
“Саёҳатчи кўп, темирйўл эса битта” – чипта етишмовчилигига қачон барҳам берилади?
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026