09:17 / 24.12.2020
15352

Андижон шаҳрига вақтинчалик ҳоким тайинланди

Андижон шаҳрига вақтинчалик ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу кунгача мазкур лавозимда ишлаб келаётган Баҳром Ҳайдаровнинг соғлигида муаммо юзага келган. 

Вилоят ҳокимлигидаги манбанинг айтишича, айни вақтда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Иброҳим Холматов Андижон шаҳрига вақтинча ҳоким этиб тайинланди.

Иброҳимжон Холматов аввал ҳам қисқа муддат Андижон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.

Top