Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ЙТҲдан сўнг 5 мингдан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, дорифурушлар томонидан Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Андижон шаҳри ҳудудида ЙТҲга учраган Changan SL03 русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида автомашинанинг салон қисмида 5 071 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Тезкор маълумотларга кўра, ушбу препаратлар Қирғизистондан ноқонуний йўллар орқали олиб ўтилиб, Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний савдога чиқарилиши режалаштирилган бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Текширув доирасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
11:38 / 27.01.2026