16:34 / 24.12.2020
4983

Ўзбекистон мебел корхоналари йил якунлари ва келгуси режаларини муҳокама қилди

17 декабр куни HYATT Regency Tashkent меҳмонхонасида MEYOS – Ўзбекистон мебел ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмасининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Шу куннинг ўзида DAFNA ва EMAN компанияларининг 25 йиллигига бағишланган хайрия концерти ташкил этилди.

Анжуманда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан уюшма аъзолари – 50дан ортиқ мебел ва ёғочсозлик саноати корхоналари вакиллари, соҳага тегишли ҳукумат агентликлари ва экспертлар иштирок этишди.

Сўнгги йилларда мебел ва ёғочни қайта ишлаш компанияларининг фаолияти кенгайиб, ўзбек мабелларининг халқаро майдондаги обрўси ошиб бормоқда. Юртимизда ишлаб чиқарилган мебел ҳам ички, ҳам минтақавий бозорда қулай ва сифатлилиги билан рақобатбардошлиги ўсмоқда. Йиғилишда мебел ва ёғочни қайта ишлаш, сифатли хомашё манбаларидан фойдаланиш, мутахассислар тайёрлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва соҳани биргаликда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Конференция доирасида Ассоциация ўзининг янги ташаббуси — 2021 йилда 50 гектар жойда мебел кластерини ташкил этиш ва соҳани янги босқичга чиқишига асос солиш режасини эълон қилди.

Ушбу кластер нафақат соҳадаги илғор тажрибаларни бирлаштириши, балки хайрия-ижтимоий лойиҳаларга ҳам замин яратади. Хусусан, ушбу мебел кластери базасида «ONA» ижтимоий мажмуасини яратиш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу мажмуани мувофиқлаштириш ишларига актриса ва жамоат арбоби, «Меҳрли қўллар» хайрия марказининг раҳбари Раъно Шодиева таклиф этилди. Марказ фаолияти мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларга ёрдам беришга қаратилади.

«Бундай ижтимоий лойиҳа ҳар қандай ижтимоий хайрия марказининг орзусидир, — деди Раъно Шодиева. — Бу ерда ҳар бир аёл, ҳар бир ёлғиз она нафақат бошпана топиши ва ишлаши мумкин, балки боласига зарурий ғамхўрлик қилиши, психологларнинг ёрдамини олиши, керакли тайёргарликдан ўтиши ва оёққа туриши мумкин, у ҳатто ўз кичик бизнесини очиши мумкин».

Конференцияда ассоциация томонидан ташқи бозорда тарғиб қилинадиган «Home Show» бренди режалари ҳақида ҳам маълумот берилди. Ушбу бренд Ўзбекистоннинг етакчи мебел ишлаб чиқарувчилари ва ёғочсозлик саноати вакилларини бирлаштиради.

«Home Show» кўргазмаси илк бор 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, ундан сўнг халқаро майдондаги нуфузли кўргазмаларда Ўзбекистон мебел саноатини муносиб тақдим этди.

Келгуси йилда Home Show шоурумлари Россия ва Қозоғистонда доимий равишда ишлаши ва халқаро электрон тижорат бозорига чиқишга имкон берадиган homeshow.kz интернет дўкони ҳақида маълумот берилди.

Шу куннинг ўзида DAFNA ва EMAN компанияларининг 25 йиллигига бағишлаб хайрия кечаси ўтказилди. Дастурдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев раҳбарлигидаги Ёшлар симфоник оркестрининг концерти, Женисбек Пиязов, Сабина Мустаева, Дамир Рахманов, Умид Исроилов, Рустам Алимардонов ва бошқа ижрочилар, рақс ва балет гуруҳлари чиқишлари ўрин олди.

Ушбу хайрия тадбирини ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси аъзолари ва «Меҳрли қўллар» марказининг тарбияланувчиларига янги йил кайфияти улашиш эди, бунга ижтимоий лойиҳалар фаоли Умида Хусаинова ҳам ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Концерт давомида ONA ижтимоий лойиҳаси ҳақида яна бир бор кенгроқ аудитория учун маълумот берилди. Тадбирга келган бизнес ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашга катта қизиқиш билдиришди.

Инстаграм: www.instagram.com/dafnamebel

www.instagram.com/eman_group

www.instagram.com/dafnamebel

Сайт: www.meyos.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top