Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўриндиқ остига яширилган 493 миллион сўмлик дорилар манзилга етиб бормади
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маълумот берди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти божхоначилари ҳамкорликда «Навоий» постига кириб келган фуқаро М. Ж. бошқарувидаги «DAF» русумли юк автомобилини божхона кўригидан ўтказди.
Натижада, ҳайдовчи дам олиши учун мўлжалланган ўриндиғи остида хуфиёна тарзда яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 493,1 миллион сўмлик 5 028 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
1858 дона «пақилдоқ»ларни ноқонуний пуллаш режаси амалга ошмади

Божхоначилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тошкент шаҳрининг Миробод туманида тезкор тадбир ўтказди.
Унда фуқаро Б.Б. шартли харидорга 1858 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
550 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди.
Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро М.А.нинг дала ҳовлиси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу дала ҳовлида Ўзбекистонга қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 550 миллион сўмлик 350 дона телевизор ҳамда 92 метр тикувчиликда фойдаланиладиган матолар борлиги аниқланди.
Дизелда юриши айтилган автомашина пропан-газда ҳаракатланиши аён бўлди

Амалдаги тартибга кўра, божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин ҳам божхона назоратини амалга оширишга ҳақли.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли президент қарорига асосан имтиёз асосида «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган «KIA BONGO» русумли юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Мазкур транспорт воситаси унга расмийлаштирилган божхона юк декларацияси маълумотлари асосида солиштирилганда, ҳужжатларда транспорт воситаси «дизел ёқилғисида ҳаракатланади» дея кўрсатилгани, амалда эса пропан-газ ёнилғисида ҳаракатланиб келаётгани аниқланди.
Маълум бўлишича, уддабурон транспорт воситасини 251,7 млн сўмлик божхона тўловларидан қочиш мақсадида ушбу қонунбузарликка йўл қўйганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025