Спорт | 17:15 / 31.12.2020
4343
2 дақиқада ўқилади

“Формула-1” пойгачиси Люис Ҳэмилтонга рицарлик унвони берилди

Футбол бўйича 1966 йилги жаҳон чемпионлари Жимми Гривз ва Рон Флауэрс ҳамда хонанда Крейг Дэвид Британия империяси ордени кавалерларига айланишди.

Фото: Der Spiegel

Автопойгачи Люис Ҳэмилтон, кинооператор Рожер Дикинс ҳамда коронавирусга қарши ўнлаб курашчилар Буюк Британиянинг фахрий унвон ва орденларига сазовор бўлди. Мукофотланганлар рўйхати Британия ҳукумати сайтида эълон қилинди.

Рўйхатдан мингдан ортиқ машҳур ва оддий британияликлар жой олган.

“Формула-1”нинг етти карра чемпиони Люис Ҳэмилтонга автоспорт соҳасидаги хизматлари учун рицарлик унвони берилди. Кинооператор Рожер Дикинс ҳам ана шу унвонга лойиқ кўрилди.

Футбол бўйича 1966 йилги жаҳон чемпионлари Жимми Гривз ва Рон Флауэрс ҳамда хонанда Крейг Дэвид Британия империяси ордени кавалерларига айланишди.

Актёр Тоби Жонс Британия империяси ордени офицери бўлди.

Коронавирусга қарши курашда қатнашган кўплаб фуқаролар ҳам мукофотларга сазовор бўлишди.  

Британия давлат мукофотлари соҳиблари номи бир йилда икки марта – янги йил ва июнда, Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг туғилган куни арафасида эълон қилинади.

Мавзуга оид