Жамият | 15:57 / 05.01.2021
6997
1 дақиқада ўқилади

Академик Тўлқин Бекмуратов оламдан ўтди

Тўлқин Бекмуратов

Энергетика ва механика соҳасидаги олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори, профессор Тўлқин Бекмуратов оламдан ўтди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова ўз телеграм каналида маълум қилди.

Тўлқин Файзиевич Бекмуратов 1935 йилда туғилган. Москва энергетика институтини тугатган.

Касбий фаолиятини Ўзбекистон ФА «Кибернетика» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори ўринбосари сифатида бошлаган. 1997 йилдан шу бирлашманинг тизимли тадқиқотлар институтида лаборатория мудири, 1992-1997 йилларда Қарши давлат университети ректори сифатида фаолият юритган.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади. 

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш