21:52 / 06.01.2021
6217

Рифат Акрамхўжаев - «Сурхон» бош мураббийи

«Сурхон» клуби янги мавсум учун мураббий штабини тасдиқлади, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. 

Янги мавсумга жамоани Рифат Акрамхўжаев бош мураббий сифатида бошқариб борадиган бўлди. Рифат Акрамхўжаев ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга. Унга «Пахтакор»даги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Рустам Орипов ёрдам беради. 

Шунингдек, Акрамхўжаевга мураббийлар штабида фаолиятини якунлаган футболчи Раҳматулло Бердимуродов, Икромжон Ибрагимов, Шуҳрат Раҳмонкулов ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев яқиндан ёрдам беради. Баҳромжон Ҳайдаров эса клубда катта мураббий сифатида фаолият юритади.

«Сурхон» клуби 7 январь кунидан Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, «Сурхон» ўтган мавсумда Равшан Ҳайдаров ва Владимир Андреев қўл остида тўп сурган ва мавсумни 12-ўринда якунлаганди.

Top