Жамият | 16:00 / 08.01.2021
2996
5 дақиқада ўқилади

Мураккаб вазиятларда оддий ечим: бизнеснинг киберхавфсизлигини таъминлаймиз

Фото: uplinxas.com

Мамлакатимиздаги кўплаб ташкилот IT мутахассислари ҳар куни кибер жосуслик, кибер тажовузкорлар туфайли маълумотларнинг сиздирилиши, содиқ бўлмаган ходимлардан тортиб, телефон линиялари, электрон почта ва масофадан ишловчи ходимлардан ҳимоя қилиш каби сон-саноқсиз муаммоларни ҳал қилишларига тўғри келади. Мазкур вазифалар комплекс ёндашув ҳамда турли самарали инструментлардан фойдаланишни талаб этади.

Softline компаниясининг тажрибаси ва экпертизаси шуни кўрсатмоқдаки, IT бўлимлари учун бизнес томонидан қўйилаётган талабларнинг динамик равишда ўзгариши, шунингдек, уларни лойиҳалаштириш ва маъмуриятдаги мураккаблик ва ноаниқликлар натижаси IT инфратузилмасидаги асосий бўшлиқларни юзага келтиряпти, деган хулосага келишига сабаб бўлмоқда.

Сўнгги йиллар давомида компаниялар IT инфратузилмаси аниқ чегараларга эга бўлиб, ҳамкорлар, мижозлар ва тажовузкорлар унинг ташқарисида эди. Бугун эса бизнес модели ва хатти-ҳаракатларнинг тезкор ўзгариши, буюртмачилар ва ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорликнинг ривожланиши ва кучайиши, кичик корхоналарнинг кенгайиши, шунингдек, мобиль қурилмалардан фаол тарзда фойдаланилаётганини кузатишимиз мумкин.

Киберхавфсизлик бўйича самарали чораларни жорий этиш айниқса муҳим ва зарур. Чунки қурилмалар одамларга қараганда кўпроқ. Ҳакерлар эса ҳужумларнинг тобора мураккаб усулларидан фойдаланмоқда.

Киберхавфсизлик моҳияти нимадан иборат?

Бизнес киберхавфсизлиги масаласига мутахассис сифатида ёндашув компьютер, тармоқ, дастур ва маълумотлар учун бир неча даражадан иборат ҳимояни ўз ичига олади. Ҳар қандай компания олдида биринчи даражали вазифа сифатида нафақат одамлар ўртасида тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, балки ташқаридан бўладиган ҳужумлардан максимал ҳимояланиш учун жараён ва технологиялар ўртасида тўғри алоқа ўрнатиш вазифаси ҳам туради.

Юқори технологиялар соҳасида ихтисослашган, дунёдаги етакчи Cisco ва IT ечимлари ва сервисларини глобал миқёсда етказиб берувчи Softline Uzbekistan компанияси бизнесингизнинг IT хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар билан ўртоқлашишни истайди.

Одамлар

Компания ходимлари ишончли паролларни танлаш, электрон почтадаги кенгайтмалар билан ишлашда эҳтиёт бўлиш ва маълумотларни захиралаш каби ахборотларни ҳимоя қилишнинг асосий тамойилларини яхши тушунишлари ва уларга амал қилишлари лозим. Ахир маълумотларни сақлашда айнан инсон омили муҳим роль ўйнайди.

Технологиялар

Йирик ва майда ташкилотларни кибер ҳужумлардан ҳимоя қилишда киберхавфсизлик воситаларини яратиш асосларини технологиялар ташкил этади. Учта асосий гуруҳ объектларини ҳимоя қилиш керак: компьютерлар каби қурилмалар, интеллектуал қурилмалар ва маршрутизаторлар, тармоқлар ва булут. Янги авлод тармоқлараро экранлари, DNS фильтрацияси, зарарли дастурий таъминотдан ҳимоя қилиш, антивирусли дастурий таъминот ва электрон почтани ҳимоя қилиш учун ечимлар мазкур объектларни ҳимоя қилиш учун кенг тарқалган технологик ечимлар саналади.

Жараёнлар

Бизнеси ривожланишидан манфаатдор бўлган ҳар бир тадбиркор замонавий тармоқли дунёда киберхавфсизлик борасидаги илғор дастурлардан фойдаланади. У кибер хужумлар шахсни ўғирлашдан тортиб, ишга оид махфий ҳужжатлар ёки йирик миқдордаги пулни ўғирлаш каби турли ёқимсиз оқибатларга олиб келиши мумкинлигини аниқ билади.

Яхши янгилик шундан иборатки, Cisco ўз мижозларига компания ҳимоясини таъминлаш, айнан тармоқ хавфсизлиги учун ҳар томонлама ёрдамни таклиф этади:

-Cisco web security;

-Cisco firepower;

-Cisco e-mail security.

Улар ҳақида сайтимиз орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:

promo.softline.uz

Softline компанияси эса:

-лойиҳалаштириш;

-жорий этиш;

-лойиҳанинг ҳар бир босқичида қўллаб-қувватлашда ёрдам беради.

Softline компанияси Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида 2004 йилдан бери фаолият юритади ва IT ечимлар ҳамда хизматларни етказиб бериш соҳасида етакчи ўринларни эгаллаб келяпти. Дастурий таъминотни лицензиялаш, IT инфратузилмасини самарали қуриш учун аппарат билан таъминлаш ва хизматлар ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича IT ечимларнинг тўлиқ технологиясини тақдим этади.

Мазкур сайт орқали батафсил маълумот олиш мумкин:

www.softline.uz

Алоқа учун: +99890 316 00 39; info@softline.uz

Сўзимиз якунида шуни эълон қилмоқчимизки, 14 январь куни соат 11:00да Cisco, МУК ва Softline компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган Cisco ечимлари асосида бизнеснинг комплекс хавфсизлиги мавзусига бағишланган онлайн тадбир бўлиб ўтади. Тадбир ҳақида қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин:

Рўйхатдан ўтиш учун бу ерни босинг

Реклама ҳуқуқи асосида