Ўзбекистон | 09:52 / 12.01.2021
16576
1 дақиқада ўқилади

Тижорат банкларида доллар курси ошди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 12 январ, сешанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 470 - 10 500 сўмдан, сотиш 10 520 сўмдан таклиф этилмоқда. Сўнгги марта банкларда доллар курси декабр ойида жиддий кўтарилганди (олиш - 10 450 сўм, сотиш - 10 500 сўм).

Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 12 январ кунидан кучга кирди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,76 сўмга ошган ва бир доллар 10 473,20 сўмни ташкил қилди.

Мавзуга оид