12:27 / 13.01.2021
11471

Бектемир туманида Toyota Land Cruiser бетон тўсиққа урилди

Жорий йилнинг 12 январь куни соат 21:35ларда Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ пости яқинида Қирғизистон фуқароси, 32 ёшли С.А. Toyota Land Cruiser автомобили бошқарувини йўқотиб, 55 ёшли Б.Р. бошқарувидаги Lacetti автомобили билан тўқнашув содир этган, сўнг бетон тўсиққа урилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, ЙТҲнинг сабаби - Toyota Land Cruiser ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган.

ЙТҲ натижасида йўловчи, Самарқанд вилоятида туғилган 25 ёшли Г.А. тан жароҳати олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлга чиқишдан аввал, шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда доимо ўз ҳолатингизни объектив ва танқидий баҳоланг. Сиз касаллик туфайли ҳолсизлик сезсангиз ёки уйқу келса ўзингиз ва йўл ҳаракати қатнашчиларининг соғлиғи ҳамда ҳаётини асраш, шунингдек, мулкка шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида рулга ўтирманг, бошқарувни тўхтатинг”, - дейилади ИИББ маълумотида.

Top