Ўзбекистон | 08:05 / 16.01.2021
56997
1 дақиқада ўқилади

2021 йил 1 февралдан ошириладиган нафақалар миқдори ҳақида маълумот берилди

2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
  • бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;
  • кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам -  326 000 сўмдан 653 000 сўмгача;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

  • битта болали оилаларга – 144 100 сўм;
  • иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;
  • учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 минг сўмдан 1 миллион 85 минг сўмгача оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонга эга пенсионерлар учун тўлов миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Пенсия жамғармасининг таъкидлашича, пенсиялар коронаинқироз пайтида - 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган. Лекин у пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид