10:50 / 18.01.2021
7160

Тошкентда ЙТҲ оқибатида «Спарк» автомобили ағдарилиб кетди

Жорий йилнинг 18 январь куни соат 06:45ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КҲАЙ ва Беруний кўчалари кесишган "Орзу" чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган И.Э. бошқарувидаги "Спарк" ва ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги яна бир "Спарк" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. 

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, тўқнашув оқибатида ҳайдовчи О.М. бошқарувидаги "Спарк" автомобили ағдарилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчилар биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Top