Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзметкомбинат»га янги раҳбарлар тайинланди
Бугун, 20 январ куни, “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Арипов иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. "Ўзметкомбинат" AЖ кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлади.
"Ўзметкомбинат" AЖ кузатув кенгаши шу куни Дилшод Aҳмедовни комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
"Ўзметкомбинат" AЖ раҳбариятининг кенгайтирилган йиғилишида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бориши, мамлакатнинг етакчи қора металлургия корхонасини ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди, дейилади комбинат хабарида.
Маълумот учун, жорий йилнинг сентябр ойи бошларида “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вьюненко вафот этди.
Мавзуга оид
15:02 / 15.03.2026
Ўзбекистондаги энг йирик металлургия заводи Рамазон акциясини эълон қилди
07:53 / 14.08.2025
«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди
19:00 / 10.06.2025
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
22:21 / 17.10.2024