Ўзбекистон | 12:13
4530
1 дақиқада ўқилади

«Ўзметкомбинат»нинг собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди

2024 йил октябрдан 2025 йил августгача «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖга раҳбарлик қилган Дилшод Аҳмедов Интерпол томонидан қидирувга берилди. У ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятида айбланмоқда.

Фото: Ўзметкомбинат

Дилшод Турсунқулович Аҳмедов халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Интерпол сайтида эълон берилди

Қайд этилишича, 1972 йилда туғилган Дилшод Аҳмедов Жиноят кодексининг 167-моддаси бўйича, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятида гумонланмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан Дилшод Аҳмедовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ва зарар миқдори бўйича расмий маълумот берилмади.

Дилшод Аҳмедов 2021 йил январидан «Ўзметкомбинат» раисининг биринчи ўринбосари сифатида, 2024 йил январдан эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

У 2024 йил октябр ойида «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖга раҳбар бўлганди. 2025 йил август ойида бу лавозимдан олиниб, унинг ўрнига Баҳодир Абдуллаев тайинланганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид