Пекин АҚШнинг “уйғурлар геноциди” ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чунин АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида уйғурлар геноциди ҳақидаги баёнотини аср ёлғони, унинг ўзини эса масхарабоз деб атади.
“Помпео охирги бир неча йил ичида жуда кўп ёлғон тарқатди. Помпеонинг ушбу баёноти ҳам ҳали қулоқ эшитмаган уйдирмадир. Ўзининг ёлғонлари билан танилган ушбу америкалик сиёсатчи ўз лавозимидаги охирги кунда ҳам ёлғон хабар тарқатиб, ўзини бутун дунёга масхарабоз қилиб кўрсатди ва кулгига қўйди”, деб айтган Чунин.
Аввалроқ Помпео Хитойни Шинжон-Уйғур мухтор вилоятидаги вазият сабабли геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айблаганди. Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати “тизимли равишда уйғурларни йўқ қилишга уриниб келади”.
New York Times нашрининг ёзишича, Оқ уйнинг эндиликда аввалги маъмуриятининг Хитой ҳукумати ҳаракатларига бундай кескин таъриф бериши Пекинга қарши санкцияларнинг янги президент Жо Байден маъмурияти томонидан кенгайтирилишига олиб келиши мумкин.
АҚШ Хитойни уйғурлар ва бошқа мусулмон гуруҳларини таҳқирлаш, инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб, Пекинга нисбатан санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда.
Ўз навбатида, Хитой ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келмоқда ва мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024