09:58 / 21.01.2021
6857

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи ҳудудлар маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи ҳудудлар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (885 665 тонна маҳсулот).

Билдирилишича, Самарқандда энг кўп сабзавотлар (1636,3 минг тонна) ва картошка етиштирилган бўлса (626 270 тонна), Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (307 507 тонна).

Шунингдек, Андижонда энг кўп мева ва резаворлар (666 872 тонна), Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (555 005 тонна).

Бундан ташқари, Самарқандда энг кўп гўшт (302 311 тонна) ва сут (1,3 млн тонна), Тошкент вилоятида энг кўп тухум (1503,9 млн дона) олинган, Хоразмда энг кўп балиқ овланган (25,6 минг тонна).

Статқўм хабарига кўра, Қашқадарёда 1,6 млн бош йирик шохли қорамол ҳамда 4,7 млн бош қўй ва эчкилар мавжуд. 

Тошкент вилоятида энг кўп – 17 219,7 минг бош парранда ва 55,5 минг бош от мавжуд.

Top