Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон президентининг фармони билан Дилшод Кенжаев Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Дилшод Кенжаев халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётганди. У ўз вақтида вазирлик бошқарма бошлиғи ва халқ таълими вазирининг маънавият масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.
Маълумот учун, Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.
Бунгача Абдувоҳидовнинг икки ўринбосари бор эди - биринчи ўринбосар Лазиз Тўйчиев ва ўринбосар Абдурашид Жўрабоев.
Мавзуга оид
21:00 / 26.01.2023
Таълимдаги ишларимиз нега самарасиз бўлмоқда? — экспертлар билан интервью
22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади
18:44 / 15.01.2023
Қашқадарёда халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдори қамоққа олинди
07:02 / 13.10.2022