Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал. Ўзбекистон Аргентинага кичик ҳисобда мағлуб бўлди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Аргентина миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтган учрашув мухлисларда катта қизиқиш уйғотганди.


Баҳодир Аҳмедов бошқарувидаги футзалчиларимизнинг жаҳоннинг амалдаги чемпионларига қарши ўйинида Лукас Болонинг ягона голи Аргентинага ғалаба келтирди – 0:1.


2 февраль (сешанба)
Ўртоқлик ўйини. Тошкент
Ўзбекистон – Аргентина - 0:1
Ҳакам: Нурдин Букуев (Қирғизистон)
Гол: Лукас Боло, 10.
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Рофиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 3.Машраб Одилов, 5.Элбек Тўлқинов, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 15.Суннатилла Жўраев, 20.Хушнур Эркинов, 21.Давлат Ибраҳимов.
Аргентина: 1.Лукас Фарах, 2.Дамиан Стаззоне, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди, 14.Андрес Герати.
Захира: 3.Лукас Триподи, 4.Лукас Боло, 5.Максимилиано Речиа, 6.Себастиан Корсо, 7.Анхель Клаудино, 8.Лучиано Авеллино, 9.Матиас Роха, 12.Матиас Старна, 13.Сантьяго Руфино.
Келишувга кўра, Ўзбекистон ва Аргентина футзал миллий жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик баҳси 3 февраль куни ҳам соат 18:30да худди шу залда ўтказилади.
Мавзуга оид
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
19:11 / 05.11.2025
Футзал бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди
22:01 / 24.09.2025
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
21:52 / 20.09.2024