16:00 / 06.02.2021
12996
Реклама

NUR – аҳил қўшнилар мавзеси

Namuna Development компанияси замонавий шаҳар ҳаёти фаровонлиги ва талаблари нуқтаи назаридан пухта ўйланган турар жой мавзесини қуришга ихтисослаштирилган.

Компаниянинг устувор вазифаси – фаолият тури, севимли машғулотлари ёки даромадларидан қатъий назар, ҳар бир яшовчининг эҳтиёжларини ҳисобга олишдир.

«Дастлаб пухта режалаштириш, кейин амалга ошириш!» – ҳар бир турар жой мажмуасини шакллантиришда айнан шу ёндашув ётади. Уйга бўлган соғинч ҳисларини уйғотадиган мажмуаларни қуриш Namuna Development компаниясининг олий мақсадидир.

Турар жой мавзесининг бутун ҳудудида ҳақиқий шинамлик маданиятини тарғиб қилиш ҳар бир яшовчининг ҳаётини нафақат хонадонда, балки унинг ташқарисида ҳам ёрқин ва қизиқарли бўлишини таъминлашга имкон беради!

NUR турар жой мавзеси – Namuna Development компаниясининг илк лойиҳаси. Мажмуа ҳудуди 3,55 гектарни ташкил этади ва у шаҳарнинг марказий туманида «Ҳамид Олимжон», «Aбдулла Қодирий» ва «Минор» метро бекатлари яқинида жойлашган. NUR турар жой мавзеси жойлашган манзилда маъмурий ва таълим муассасалари, болалар боғчалари, кўплаб дўкон, кафе ва ресторанлар жойлашган. Мавзе Тошкент шаҳрининг асосий магистрал йўлларига бевосита яқинлиги ва туманнинг бой инфратузилмаси яшовчиларга қўшимча қулайликлар яратиб беради. Мавзе ҳудудидаги озиқ-овқат ва хўжалик дўконлари сизни ташвишлардан халос қилади, бир қатор қаҳвахона ва бутиклар эса дам олиш пайтингизни қизиқарли ўтказишга қаратилган.

NUR турар жой мавзеси баландлиги 9 ва 16 қаватлардан иборат бўлган 30 та яшашга тайёр бинолардан, икки, уч ва тўрт хонали хонадонлар, шунингдек, террасалар ва мансардали икки қаватли дуплекслардан иборат. Бу ерда болалар майдончалари, скейтборд ва машғулотлар зонаси, спорт зали, велосипед тўхташ жойи ва югуриш йўлаклари мавжуд. Шунингдек, уй ҳайвонларини сайр қилишига алоҳида жой барпо этилган. Aвтомобил эгаларига 24 соат давомида қўриқланадиган ер ости автотураргоҳида 741 тўхташ жойлари ажратилган.

Ҳар бир хонадон кириб яшаш учун тайёр ва базавий ремонт қилинган бўлади. Тайёр пол қопламаси, девор ва шифтларнинг пардоз ишлари, ўтказилган электр тармоғи – буларнинг барчаси ҳар бир хонадонда амалга оширилади. Қўшимча имконият – бу дизайнерлар муаллифлик қилган лойиҳа бўйича таъмирланган ва жиҳозланган вариантни танлашдир.

Мажмуани қуришда минтақамизнинг сейсмик хусусиятлари ҳам инобатга олинган. Зилзила пайтида бетон плиталарининг ҳаракатланишини таъминлайдиган Германиянинг Мотус технологияси хонадонларда ҳам, бинолар қаватларида ҳам зилзилалар пайтида аҳолининг хавфсизлигини кафолатлайди.

Уй-жой майдони, хонадонлар режаларининг турлари билан батафсил танишиш учун савдо офисида ҳар хил режали, тайёр намунавий хонадонлар ва бутун мажмуа макети мавжуд. Шунингдек, мажмуанинг ҳудудига ташриф буюриб, қурилиш жараёнини бевосита кузатиб бориш имконияти бор.

Хонадонларни муддатли тўлов асосида ҳам харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамга қўнғироқ қилинг: +998 78 777 00 77

Манзил: Тошкент шаҳри, Ниёзбек йўли, 3-тор кўча
Мўлжал: Paul ресторани, «Ирригация» институти

Савдо офиси манзили: Тошкент шаҳри, Лашкарбеги кўчаси, 1
Мўлжал: Ҳамид Олимжон майдони.

Сайт: namunadevelopment.uz

Telegram: t.me/namunadevelopment

Instagram: @namunadevelopment

Facebook: fb.com/namunadevelopment

Реклама ҳуқуқи асосида

Top