22:08 / 08.02.2021
6435

Kun.uz журналисти ХТВнинг «Замонамиз қаҳрамонлари» танловида ноутбук билан тақдирланди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Kun.uz 14 январ куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Башир қишлоғидаги 73-мактаб филиали бошланғич синф ўқитувчиси Эътибор Қувондиқова ҳаёти ва фаолияти акс этган мақола ва видеоматериал эълон қилган эди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг эътироф этишича, унда оддий қишлоқ ўқитувчисининг ўй-хаёллари Kun.uz журналисти Муҳаббат Мамирова томонидан маҳорат билан ёритилган.

Шу боисдан вазирлик журналистни «Замонамиз қаҳрамонлари» лойиҳаси доирасида ноутбук билан тақдирлади.

Материал сайтда 20 минг мартадан ортиқ кўрилиб, 200 дан ортиқ гуруҳларга тарқатилди ҳамда бу гуруҳларда мингдан ортиқ изоҳларга сабаб бўлган. Аксарият изоҳ ёзувчилар қишлоқ ўқитувчисининг фаолиятини илиқ сўзлар билан таърифлаган.

Танлов давом этмоқда ва унда ҳар бир ижодкор «Замонамиз қаҳрамонлари»ни кашф этиб, соврин соҳиби бўлиши мумкин.

Top