Иқтисодиёт | 17:34 / 09.02.2021
26011
1 дақиқада ўқилади

2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги маълум қилинди

2020 йилда Ўзбекистондаги йирик солиқ тўловчилари жами солиқ тушумларининг 63,3 фоизи 10 та компания ҳиссасига тўғри келган.

Фото: Навоий кон-металлургия комбинати

2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда жами солиқ тушумларининг миқдори 103,6 триллион сўмни ташкил этган.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясидан маълум қилишларича, 103,6 триллион сўмдана 67,7 триллион сўми йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.

Йирик солиқ тўловчилар сони 2020 йилда 836та бўлган бўлса, 2021 йилда 1120тага етган.

Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги қуйидагича:

  1. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси (10та йирик солиқ тўловчилар тушумларининг 50 фоизи)
  2. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (20 фоиз)
  3. «Ўзтрансгаз» АЖ (8 фоиз)
  4. «Ўзбекнефтгаз» АЖ (7 фоиз)
  5. «ЎЗБАТ» АЖ ҚК (4 фоиз)
  6. «Лукойл»(3 фоиз)
  7. «Ўзавто Моторс» АЖ (3 фоиз)
  8. «Ўзбектелеком» АЖ (2 фоиз)
  9. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (2 фоиз)
  10. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ (1 фоиз)

Мавзуга оид